«Чавандоз доктор»: тоғ шароитида қишлоқ врачи қандай ишлаяпти

Ат үстіндегі дәрігер

«Чавандоз доктор». Умрини врачлик касбига бахшида қилган Юматай Ўбакирулини шундай аташади. Ўттиз йилдан буён бу инсон Синцзяндаги Или-Қозоқ мухтор округида, мураккаб шароитларда чўпонлар ва оддий қишлоқ аҳлига шифо улашади. 2013 йилда хизматлари учун Хитойнинг энг яхши қишлоқ врачи унвонига сазовор бўлган.

Юматай Ўбакирули,  Бўзадир қишлоқ тиббиёт маркази врачи:

- Ўз касбим билан фахрланаман. Чўпонлар ташқи дунёдан узилиб қолган бир шароитда ишлайди. Яқинида врач бўлмаса, ким уларни даволайди?

Шуни ҳам айтиш керакки, Бўзадир яйловлари Қозоғистон чегарасига яқин жойда. 1978 йилда бу ҳудудда кичик фельдшерлик пункти очилганди, вақти келиб у ноёб тоғ клиникасига айланди. Юматай Ўбакирули 1992 йилда, тиббиёт институтини тугатиши билан бу ўлкага ишлаш учун келди. Шифокорнинг хотирлашича, ўшанда ҳамли йўллар ҳам, электр қуввати ҳам йўқ эди.

Юматай Ўбакирули,  Бўзадир қишлоқ тиббиёт маркази врачи:

- 1997-1998 йилларда бир воқеа юз берганди. Қиш, чамаси январь ойи эди. Ҳаво совуқ. Тун ярмида бир чўпон эшик тақиллатиб келди. Маълум бўлишича, фарзандининг иситмаси тушмаётган экан. Ҳатто ўрнидан туролмаётган экан. Дарҳол йўлга чиқдик. Манзилга яқин қолганимизда от қоқилиб, йиқилди. Мен ҳам унга қўшилиб сирпаниб кетдим. Оёғим яхшигина лат еди. Бечора от эса 80-100 метр пастга тушиб кетди ва ўлди.

Чорак аср давомида Бўзадир йўллари анча яхшиланди. Тиббиёт марказида эса қуёш панеллари ва генераторлар туфайли электр мавжуд. Лекин барибир тиббиёт ходимлари етишмайди. Шифокор у қачонлардир ота касбини олгани каби, фарзандлари ҳам одамлар ҳаётини қутқариш билан шуғулланишига умид.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×