Халқаро форумда 300 нафар ёш ватанпарвар жам бўлди

Халқаро форумда 300 нафар ёш ватанпарвар жам бўлди

Юрт тараққиёти ва равнақи - ёшлар қўлида. «Биз – юртпарварлармиз» деган ном остида пойтахтда бўлиб ўтган, Қозоғистон Давлат рамзлари ҳамда Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган Халқаро ёшлар форуми иштирокчилари бу фикрни қўллаб-қувватлайди. Тадбирда Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Туркия ва Франциядаги ёшлар ташкилотлари вакиллари қатнашди. Улар фикрича, ўз ишига масъулият билан ёндашган ҳар бир фуқаро ўз давлати равнақига тегишлича ҳисса қўшади.

Саулет Калдашов, тиббиёт хизмати подполковниги:

- Менимча, ҳар биримиз елкамизга масъулият олиб, ўз фаолият соҳамизда астойдил ишласак, мамлакат ривожига, фаровонлигига маълум даражада улуш қўшамиз. Жумладан, ёшлар олдида шундай вазифа турибди. Чунки айнан улар давлатимизнинг келгусидаги равнақини, тараққиётини таъминлайди. Шунинг учун масъулиятли, ўз юртини севадиган ёшларни тарбиялашга бор кучимизни сарфлашимиз керак.

Илон Маск турнири финалчиси, муҳандис Санжар Тайжан ҳам бу фикрга қўшилади.

Санжар Тайжан, муҳандис:

- Ўйлайманки, ҳар бир қозоғистонлик юртимизга ўзига хос қандайдир ҳисса қўшади. Мен, техник мутахассис ўлароқ, мамлакатимизда бутун халқимиз ҳаёти янада енгил ва қулай бўлиши учун қизиқарли лойиҳалар яратишга, кўрсатишга интиламан. Ҳар бир одам ўз иши билан шуғулланиши, вазифасини халқ манфаати учун бажариши керак, деган фикрдаман.

Бугун Қозоғистонда 2025 йилгача ёшларни қўллаб-қувватлаш мажмуавий режаси амалга оширилмоқда. Республикада 547 та ёшлар ташкилоти фаолия олиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси