Қозоғистонда 2022 йилда болалар фаровонлиги индекси жорий этилади

Қозоғистонда 2022 йилда болалар фаровонлиги индекси жорий этилади

Ҳар бир бола бахтли болаликка муносиб. Қозоғистонда 2022 йилда болалар фаровонлиги индекси жорий этилиши режалаштирилмоқда. Халқаро талабларга биноан, ушбу кўрсаткич барча ҳаётий муҳим соҳалар: хавфсизлик, саломатлик, таълим, моддий фаровонлик ва болаларни ижтимоийлаштиришни қамраб олиши кўзда тутилган. Бу ҳақда ўсиб келаётган авлод ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш чораларига бағишланган навбатдаги ҳукумат йиғилишида сўз борди. Мамлакат Бош вазири Асқар Мамин таъкидлагани каби, индекс ёрдамида кичик қозоғистонликлар аҳволини яхшилаш бўйича давлат органлари ишининг натижадорлиги кузатилади.

Аскар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:

- Кўчада, таълим масканларида, дам олиш чоғида болалар хавфсизлигини таъминлаш муҳим. Маълумки, мамлакат Президенти тегишли ўқув ҳам тушунтириш тадбирлари ўтказиш орқали фавқулодда ҳолатларда ўқитувчилар ва болалар ҳаракати алгоритмини ишлаб чиқишни топширган. Шу билан боғлиқ ҳолда, Таълим, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек, вилоят ҳокимликларига икки ҳафта мобайнида таълим ва дам олиш ташкилотларида тегишли хавфсизлик инфратузилмасини таъминлашга доир Йўл харитасини тайёрлашни буюраман.

Абдумалик Сарманов таржимаси