Қозоғистон Президенти Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни арафасида халққа мурожаат қилди

президент
www.inform.kz

Ҳар йили 31 май Қозоғистонда Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонлари куни сифатида нишонланади. Ушбу кунда мамлакат тарихидаги энг фожиали саҳифалардан бири хотирланади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Хотира куни муносабати билан қозоғистонликларга мурожаат этди.

Давлат раҳбари таъкидлагани каби, ўтган асрнинг биринчи ярмида Қозоғистонда юз минг нафардан зиёд фуқаро адолатсиз ҳукм қилинган, шундан чорак қисми олий жазога тортилган. Мамлакат ҳудудида эса 11 та ахлоқ тузатиш-меҳнат лагери фаолият кўрсатган. Мажбурий кўчирилиш натижасида беш миллион нафарга яқин одам қозоқ заминига жойлаштирилди. Жамоалаштириш жараёни ҳам одамлар учун катта синов бўлди, бу иш кенг кўламли фалокатга айланди. Тарих сабоқларини ўзлаштирган ҳолда, биз улар такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қиламиз, деб таъкидлади Президент.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×