Абитуриентлар кўпроқ педагогик ихтисосликларни танламоқда

Абитуриентлар кўпроқ педагогик ихтисосликларни танламоқда

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ педагогик ихтисосликларга ҳужжат топширяпти. Нуфузини йўқота бошлагандек туюлган касб яна оммалашиб кетди. Буни изоҳлаш осон: 2025 йилга бориб, ўқитувчилар маоши 2 марта кўтарилади. Айнан шу соҳада индексация яққол кўзга ташланиб турибди. Таълим даврида ижобий жиҳатлар мавжуд. Бугунги кунда бўлажак педагоглар стипендияси 2 марта кўтарилди ва барча ихтисосликлар ичида энг юқори. Лекин хоҳловчилар ортиши оқибатида танловдан ўтиш ҳам қийинлашади. Масалан, педагогик соҳага ўтиш учун бугунги кунда камида 75 балл зарур.

Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири:

- Шундай вазият шаклландики, бўлажак педагоглар учун стипендия миқдори икки марта кўтарилди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, биз бу борада иш юритяпмиз. Ҳозир бундай талабалар ойига 42 минг тенге стипендия олади. Шунингдек, педагогик ихтисосликлар бўйича кириш баллини 50 дан 75 гача кўтардик. Биз учун энг кучли битирувчилар ушбу соҳада билим олиши, ишлаши жуда муҳим. Педагогик соҳага ўқишга кираётганлар ўртача 90 баллгача олишига тўғри келади.

Асхат Аймағамбетов таъкидлашича, ислоҳотлар туфайли 1-2 йил ичида мутлақо янги тренд пайдо бўлди. Иқтидорли ўқувчилар, "Олтин белги" соҳибларидан ҳам анчаси педагоглик касбини танлаяпти.

Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири:

- Ушбу ихтисосликни танлаган “Олтин белги” соҳиблари улуши кескин ошди. ЯМТ натижаларига кўра, бугунги кунда бўлажак ўқитувчилар қаторига кирган бундай битирувчилар сони салкам икки марта ортган. Жорий йилда ўтказилаётган ЯМТ натижалари ҳам кўнгилдагидек. Синовларда 135-137 балл олган ёшлар ҳам ўзлари учун энг яхши бўлажак иш жойи мактаб деб ҳисоблаётганини кузатяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси