Бугун 3,4 миллион ўқувчи мактаб билан хайрлашди

соңғы қоңырау
cdn.qazaqstan.tv

Катта ҳаётга йўлланма. Қозоғистон ўқувчилари учун сўнгги қўнғироқ янгради. Битирувчилар қадрдон мактабларини тарк этди. Шуни ҳам айтиш керакки, жорий йилда салкам 10 минг аълочи «Олтин белги»га даъвогарлик қилди. Шу билан бирга, иккинчи марта 25 май тадбирлари одатдагидан бошқача - онлайн-тартибда ўтказиляпти. Фақат 9-11 синфлар учун сўнгги қўнғироқ барча санитария талабларига риоя қилган ҳолда мактаб ҳовлисида ташкил қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×