Қозоғистонда янги реалити-шоу иш бошлади

Қозоғистонда янги реалити-шоу иш бошлади

Экология ҳақидаги биринчи реалити-шоу Қозоғистонда иш бошлайди. «Хабар» телеканалида кузги мавсумдан «EKO MEKEN» деб аталган янги лойиҳа намойиш этилади. Ҳозирча иштирокчилар сараланяпти. 18 ёшга тўлган ҳар бир қатнашчи шоу доирасида эко-бизнесини ривожлантириши мумкин. Қозоғистонликларни кескин кураш ва кутилмаган синовлар, шунингдек, 20 миллион тенге мукофот пули кутади. Реалити-шоунинг асосий вазифаси – аҳолида экологик маданиятни ривожлантириш.

Динара Бисембина, «Хабар» телеканали директори:

- Қозоғистонликлар ҳамма нарсада экология талабларига риоя этиш зарурлиги ҳақида бош қотириши лозим. Табиатга ва атроф-муҳитга шундай муносабат лозим. Менимча, энг катта маиший муаммолардан бири – чиқиндиларни саралаш.

Динара Адам, лойиҳа продюсери:

- Бу ҳақиқий бизнес-мактаб бўлади. Биз сайёрани муҳофаза қилган ҳолда пул ишлашни ўрганамиз. Юзлаб бизнес-режалар тузилади. Иштирокчилар билан бирга қайси бири амалда ўзини оқлаши ҳақида фикр юритамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси