Қозоғистон курортларида дам олиш имкони бор

Қозоғистон курортларида дам олиш имкони бор

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ мамлакат ичидаги пляжларга боришни маъқул кўряпти. Йўналишлар ҳам етарли. Ҳар қандай дид ва бюджет учун мос келадигани бор. Алакўл курортларида бу мавсумда туристлар оқими жуда катта бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, ёз мавсуми давомида курортга қатновчи транспорт кўпайтирилиши режалаштирилган.

Марат Кабаков, шарқий қозоғистон вилояти туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси раҳбари:

– Семей, Ўскемен, Нур-Султон ва Алматидан келадиган йўловчи поездлар сони оширилди. Алмати шаҳридан кўлга қатнайдиган янги таркиб ишга туширилади. Автобус қатнови 2 марта кенгайиши кутиляпти.

Павлодар вилоятидаги Маралди кўли аҳолининг севимли гўшаларидан бири. Маҳаллий курортларга йилига 60 мингдан зиёд турист келади. Туризм соҳаси мутахассислари фикрича, бу рақам мунтазам ортади. Дам олиш зонаси инфратузилмаларини яхшилашга жиддий киришилди. Келажакда «Ҳаммаси тўланган» концепцияси асосида туристларни жалб этиш мўлжалланган.

Гулмира Ўтарғалиева, инвестор:

– Келажакда ҳам пляж ҳудудини зоналарга тақсимлаш тамойилини давом эттирамиз. Ҳар бир зонага мос хизмат турларини кенгайтирамиз. Вақти келиб, тахминан 2023 йилларга бориб вип-зона яратиш ниятидамиз, келажакда «ҳаммаси тўланган» тамойилига ўтишни ўйлаяпмиз.

Каспий соҳиллари ҳам туристлар ташрифига ҳозирланмоқда. Бу ерда меҳмонларга дайвинг ва сув ости ови таклиф этилади. Аслида шундай ҳам ёз ойларида сайёҳ кўп бўлади. Қумли пляжлар, кўплаб минерал манбалар, шифобахш балчиқлар бор.

Гулсим Жариева, вилоят туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси бўлим раҳбари:

– Меҳмонхоналар мижозларини кутяпти. Соҳилда кўплаб объектлар қурилади. 2021-2024 йиллар давомида 12 лойиҳа ишга тушади.

Мутахассислар ҳисобига кўра, Алакўл соҳилидаги таътил туристларга тахминан юз минг тенгега тушади. Бурабай курорти отелларида 7 кун яшаш учун 150 минг тенге керак. Ақтауда дам олиш учун энг кам харажат эса икки юз минг тенгедан бошланади.

Қозоғистон курортларида ҳафталик таътил нархи:

баҳоси

Алакўл ₸100 минг.

Туркистон ₸112 минг.

Бурабай ₸150 минг.

Ақтау ₸200 минг.

Абдумалик Сарманов таржимаси