Грузияда Абай хотираси ёд этилмоқда

Грузия
eatravel.kz

Грузия пойтахтидаги кўчалардан бирига буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев номи берилиши режлаштириляпти. Икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар кенгайиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Куни кеча Сухуми давлат университетидаги кабинетлардан бирига қозоқ ёзма адабиёти асосчиси номи берилди. Бундан ташқари, Абай юбилейи муносабати билан мамлакатда қатор тадбирлар ўтказилди, шоир асарлари грузин тилида чоп этилди.

Бауржан Мухамеджанов, Грузиядаги Қозоғистон Элчиси:

- Биз грузин дўстларимизга қозоқ каломининг чуқур мазмуни, маънавий салмоғини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик. Кўпни билган, бадавлат бўлади. Қардош қозоқ халқининг маданиятини таниш имкониятидан грузин дўстлар мамнун бўлишди.

Зураб Хонелидзе, Сухуми давлат университети ректори:

- Сухуми университетида Қозоғистоннинг бир парчаси пайдо бўлди. Бу эса олий ўқув юртимиз фаолиятига бўлган эътироф. Жаҳоннинг барча халқлари каби, қозоқларнинг ҳам, грузинларнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Бугунги кун нафақат ўтмишга эътибор, балки бўлажак алоқаларимизни мустаҳкамлаш учун берилган бадал.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×