«7-20-25» ва «Баспана Хит» дастурлари давом эттирилади

«7-20-25» ва «Баспана Хит» дастурлари давом эттирилади

Қозоғистонда «7-20-25» ипотека дастури қачон якунланиши аниқланганича йўқ. Мамлакат банклари бир триллион тенгели лимитга етгунча аҳолига кредит беришда давом этади. Аввалроқ маблағ 2022 йил охиригача ўзлаштирилади, деб режалаштирилганди. Лекин жараён кутилганидан секинроқ давом этяпти. Шу сабабли ҳозирча оммавий ипотека маҳсулотидан фойдаланиш мумкин. «Қозоғистон барқарорлик жамғармаси»да шу ҳақда маълум қилинди.

Уч йил ичида «7-20-25» дастури асосида 325 миллиард тенге ўзлаштирилди. 27 мингдан зиёд оила янги уйга эга бўлди.

«Баспана Хит»га келсак, дастурга кўра ажратилган маблағнинг умумий қиймати салкам беш юз миллиард тенгега етди. Дастур ёрдамида 54 минг оила уй олди. «Баспана Хит» йил охиригача амалда бўлади, унинг лимити 600 миллиард тенге. Экспертлар прогнозига кўра, бу икки давлат дастури ниҳоясига етиши ипотека бозорида ижобий ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда. Молиявий аналитик Арман Бейсембаев айтишича, натижада мамлакатда кўчмас мулк қиймати ўртача 20 фоизгача камайиши мумкин. Албатта, юқорида кўрсатилган дастурлар янги дастурлар билан алмаштирилмаса.

Абдумалик Сарманов таржимаси