Қозоғистонда болалар деразадан тушиб кетиши ҳолатлари кўпайди

Қозоғистонда болалар деразадан тушиб кетиши ҳолатлари кўпайди

Дераза – ҳаёт учун хавфли. Қозоғистонда ёз келиши билан болалар деразадан пастга қулаш ҳолатлари кўпайди. Сўнгги ойларда мутахассислар 4 та фалокатни рўйхатга олган. Шулардан иккитаси сўнгги икки ҳафтада юз берган.

Нэлля Дошчанова, Ювенал полиция бўлими бошлиғи ўринбосари, Нур-султон шаҳри:

- Бу нарса бизда эмас, қаердадир бошқа жойда, бошқа оилада бўлади, бу телевизорда кўрсатиляпти, деб ўйламаслик керак. Аслида бундай ҳолат ҳар биримизнинг уйимизда юз бериши мумкин. Бунинг учун бола атиги бир неча сония қаровсиз қолиши ҳам етарли. Баъзан шундай ҳам бўладики, ота-она боласини ташқаридаги бирор нимани кўрсатиш учун дераза токчасига чиқаради. Кичкинтой бу ҳолатда сирпаниб пастга тушиб кетиши ҳеч гап эмас.

Ички ишлар департаменти ходимлари берган маълумотга кўра, ўтган йили бундай фалокатлар жуда кўп юз берган. Жами 28 та ҳолат рўйхатга олинган, кўп қаватли уйдан йиқилган болалардан олти нафари жон берган. Ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур хавфдан огоҳлантиради ва хавфсизлик чораларига эътиборсизлик билан қарамасликка чақиради. Гап ҳимоя воситалари ҳақида кетяпти: деразаларга блокираторлар ёки оддий панжаралар ўрнатиш мумкин. Панжаралар нисбатан хавфсизроқ, дейди мутахассислар.

Абдумалик Сарманов таржимаси