Ashyqдаги мақомингизни QR-кодсиз ҳам аниқлай оласиз

Ashyqдаги мақомингизни QR-кодсиз ҳам аниқлай оласиз

Қозоғистонликлар «Ashyq» даги мақомини QR-кодни сканер қилмай, ҳатто уйдан чиқмай туриб ҳам аниқлаши мумкин. Мобиль иловани юклаб олгач, у ёки бу объектга боришдан аввал буни текшириб олиш лозим. Шунда жарима тўлашдан қутулиш мумкин. «Профиль» деб кўрсатилган қисмида ИИН рақамингизни терасиз. Ҳозирча бу имконият фақат Android платформасида мавжуд.

Эслатамиз, “қизил” ва “сариқ” мақомдаги фуқаролар жамоат жойларига бориши тақиқланган. Маҳкамалараро комиссия берган маълумотга кўра, суткасига ўртача 3 минг қозоғистонлик бу хизматдан фойдаланади. Илова ишга туширилганидан буён салкам 2 минг коронавирусга чалинган ва мингдан зиёд контактда бўлганлар аниқланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси