URKER-2021 учун аризалар қабул қилинмоқда

URKER-2021 учун аризалар қабул қилинмоқда

Қозоғистонда «URKER-2021» Миллий мукофоти учун аризалар қабул қилиняти. Танловда республика ҳамда минтақалар даражасида ишлаётган оммавий ахборот воситалари, радио, матбуот ва интернет-журналистика ходимлари қатнашиши мумкин.

Асосий талаб – юборилган ишлар ўтган йилнинг 1 ноябридан жорий йилнинг 1 июнигача эълон қилинган бўлиши лозим. Жорий йилда 11 номинация бўйича мукофот топширилади. Ҳакамлар ҳайъати энг яхши фотосурат, репортаж, журналист текшируви, аналитик ва дунёқарашни кенгайтирувчи материаллар, интервью, радиостанция лойиҳаси, янгиликлар портали, газета ва журнални аниқлайди. Биринчи марта Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган энг яхши материал номинацияси жорий этилди.

Айжан Мусинова, «Медиани ривожлантириш жамғармаси» корпоратив жамғармаси бош директор ўринбосари:

- Чоп этилган, интернет портал, радио эфирида берилган ва Қозоғистон мустақиллиги даврида юз берган воқеалар, республикамизнинг мустақиллик давридаги ривожланиш босқичлари хусусидаги ҳар қандай материал тақдим этилиши мумкин. Тегишлича, янги номинация 30 йилликка бағишланади. Ҳозир бу йўналишда жуда кўп мақолалар чоп этилаётгани сабабли шу кўрсаткич юзасидан рақобат катта бўлишини кутяпмиз. Биз учун мазкур мукофотни анъанага мувофиқ Журналистлар куни арафасида топшириш жуда муҳим. Аризалар келяпти, барча номинациялар бўйича бир қанча даъвогарлар бор.

Талабгор фақат икки номинацияда қатнашиш ҳуқуқига эга. Ишларни нуфузли журналистлар, озарбайжонлик ва германиялик халқаро медиа-экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолайди. Эсдалик ҳайкалчасидан ташқари, ғолиб бир миллион тенге миқдоридаги мукофотга сазовор бўлади.

Таъкидлаш жоизки, «Уркер» журналистика соҳасидаги энг яхши ютуқлар учун берилади, мультимедиа соҳасини ривожлантириш ва унинг нуфузини оширишга хизмат қилади. Аризаларни танлов расмий сайтига йўллаш мумкин. urker-awards.kz да аризалар 15 июнгача қабул қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси