Қозоғистон туризм соҳаси рақамлаштириляпти

Қозоғистон туризм соҳаси рақамлаштириляпти

Рақамли шлагбаумлар, интерфаол йўлбошловчи хариталар, саёҳатчилар учун мобиль иловалар. Ҳамма нарса туристлар учун қулайлик яратишга йўанлтирилган. Қозоғистонда туризм соҳасини режа асосида рақамлаштириш ишлари давом этяпти. Мутахассислар айтишича, шу тариқа туристлар гавжумлигига эришиш мумкин. Айни вақтда, мамлакатнинг табиий, биологик ва тарихий-маданий бойликларини аслидаги каби сақлаб қолиш имкони мавжуд.

Аида Табелинова, география фанлари номзоди, «Qazaq Geography» бош менежери:

- «Qazaq Geography» ғояси рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш, рақамли майдончалар воситасида экотизимларни, ёнғин хавфини мониторинг қилишни кўзда тутади. Шунингдек, биохилмахилликни кузатиб бориш, туристлар сонини прогноз қилиш мумкин. Рақамли майдончани мобиль иловага айлантириш эса сайёҳларга сайтлардаги қайсидир материалларни эмас, ягона базани кўчириб олишни кўзда тутади. Бу эса табиий, тарихий-маданий депозитарий учун асос вазифасини бажариш имконини беради.

Шу тариқа, рақамли технологиялар Қозоғистон туристик маданиятининг муҳим қисмига айланади. Замонавий интерфаол имкониятлар туфайли республиканинг энг оммалашган туристик жойларига виртуал 3Д-турлар ташкил қилиш мумкин. Буюк Даштнинг бой тарихи ва меъморчилик объектлари билан танишиш имконияти бор. Шуни ҳам айтиш керакки, kazakhstan.travel миллий порталида қатор рақамли майдончалар тақдим этилгани сир эмас. «AltynOrda», «Tourstat.kz» ва Е-konak шулар жумласидан.

Абдумалик Сарманов таржимаси