Қозоқ тилини ўрганиш осон бўлди

Қазақ тілі курс
tugurulhan.kz

Асосларга қайтиш. Буюк Британияда яшаётган қозоқлар она тили, миллий анъана ва маданиятни фаол ўрганаяпти. "Ўтандастар" жамғармаси ташкил қилган курслар пандемия туфайли онлайн шаклда ўтяпти. Бугунги кунда уларда 60 данортиқ одам қатнашяпти.

Лаззат Бисенбаева, ўқитувчи:

- Бу курс фақат Англиядаги эмас, бутун дунёдаги қозоқларни бирлаштиради. Айни даврда курсимиз тингловчиси бўлиш истагидагилар Монголия, Ўзбекистон, Озарбайжонда бор, асосан Туркияда кўп.

Тингловчилардан бири – Британия қозоқлари ҳамжамияти раиси Абдисалим Саваш. Улуғ Ватан уруши йилларида унинг ота-онаси Олтой ўлкасидан Туркияга кўчиб кетган. 25 ёшга тўлганида ўзи Буюк Британияга кетган. Олтмиш ёшга тўлган оқсоқолнинг 5 фарзанди бор. У оиласи билан биргаликда она тилини чуқур ўрганишга киришди.

Абдисалим Саваш, Буюк британия қозоқлари ҳамжамияти раиси:

- Ота-онамиз ўз тилимизни унутмаслигимиз кераклигини ҳамиша таъкидлаб келган. Бз бу тилда гапирамиз, лекин мукаммал биламиз, дея олмайман. Шунинг учун бундай курслар биз учун жуда муҳим. Пандемия тугагач, биз дам олиш кунлари ёшларни тўплаш, миллий маданият таништириш, аждодлар узвийлигини таъминлаш ниятидамиз.

Даулет Есеналиев, нефть компанияси ходими:

- Асли Арис шаҳриданман. 2010 йилдан буён Лондондаман. Рафиқам билан нефть-газ соҳасида ишлайман. Ўзаро қозоқ тилида гаплашишга интиламиз. Чунки ҳамма бошқа тилда гаплашадиган инглизтилли муҳитда мунтазам қоларканмиз, она тилимизни аста-секин унута бошлашимиз мумкин.

Буб Британия қозоқлари ҳамжамияти аъзолари туз кунларда дўмбира чалишни ўргатувчи курсларда ўқиш ниятида. Бунинг учун ҳам онлайн машғулотлар ьашкил қилинади. Шу тариқа улар Ватанга боғлиқ эканлигини ҳис этишади. Зеро, Ватан соғинчи ҳар бирининг юрагида мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×