Қозоғистон миллий терма жамоаси Токио Олимпиадасига 53 лицензия жамғарди

Қозоғистон миллий терма жамоаси Токио Олимпиадасига 53 лицензия жамғарди

Жорий йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси 30 спорт тури бўйича қатнашади. Аҳоли билан ҳисобот учрашувида бу ҳақда Маданият ва спорт вазири Ақтўти Раимқулова шу ҳақда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, атлетларимиз 22 тур бўйича 53 йўлланма олишга улгурган. 1 июлгача улар турнир ва биринчиликларда яна 15 та лицензия олиш имкониятига эга. Вазир таъкидлашича, тўр кунлик беллашувлар давомида паралимпиадачилар ҳам Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Ақтўти Раимқулова, Маданият ва спорт вазири:

- Имкоияти чекланган шахслар учун мамлакатимизда 15 та спорт клуби ишлаб турибди, пойтахтда олимпия машғулот маркази мавжуд. Мамлакатимиз паралимпиада терма жамоаси Токиодаги ёзги паралимпиада ўйинларида ҳам қатнашади. Спортчиларимиз 3 спорт тури бўйича 9 лицензия олган. 20 июлгача паралимпиада спорт турлари бўйича миллий терма жамоамиз яна 8 халқаро турнирда қатнашади. Беллашувларда қўшимча лицензиялар соҳиблари аниқланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси