Яроқсиз техника Қозоғистонга киритилмайди

Яроқсиз техника Қозоғистонга киритилмайди

Мобил телефонлардан автомобилларгача. Эндиликда «Made in Kazakhstan» тамғаси урилган барча маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифат стандартларига мослигини махсус лабораторияда текшириш мумкин. Қозоғистон пойтахтида ўзига хос эхосиз камерага эга синов маркази ишга туширилди. Унда маҳсулот бозорга чиққунича заводда қўйилган кўрсаткичлар текширилади, дефектлар аниқланади ва бартараф этилади. Шу тариқа, республика бозорига сифати ёмон товарлар кириб келиши олдини олишмоқчи.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири:

–Биз ана шундай лабораторияга эга 15 давлат қаторига кирамиз. Юқори технологик соҳалар маҳсулотларини текшириш учун ана шундай тадқиқотлар керак.

Таъкидлаш жоизки, олимлар бу лойиҳа устида 3 йил ишлади. 2021 йилда лаборатория тест тартибида ишга туширилди. Шу кунгача сифат стандартларига мослиги юзасидан 40 турдаги техника текширилди.

Абильхайир Ўлжабаев, Хусусий компания менежери:

– Радиостанциялар, учувчи аппаратлар ва газ ҳисоблагичлари ишлаб чиқарамиз. Барча турлардаги маҳсулотларимиз шу ерда талаблар ва стандартларга мослиги текширилади. Шундан кейин сертификат оламиз, деб умид қиламан.

Таъкидлаш жоизки, июлдан бошлаб техник тартибга солиш тўғрисида қонунга киритилган ўзгаришлар кучга киради. Уларда бозоримизга кириб келаётган барча маҳсулотлар устидан назорат кучайтирилиши кўзла тутилган. Шунинг учун лаборатория ишга тушгани айни муддао бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси