«Рақамли тенге» тўлов тизимларидаги рақобатни кучайтиради

«Рақамли тенге» тўлов тизимларидаги рақобатни кучайтиради

«Рақамли тенге» банк хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ва сифатини оширади. Тўлов тизимларида рақобатни кучайтиради. Бу эса қозоғистонликларга қўл келади. Евроосиё тараққиёт банки раҳбари Николай Подгузов шундай фикр билдирди. Унинг айтишича, келажакда аҳоли электрон пулларни сақлаши ва ҳатто инвестиция қилиши мумкин.

Унинг криптовалютадан фарқи нимада? Мутахассислар берган маълумотга кўра, биринчи навбатда унинг эмитенти Миллий банк эканлигини тилга олиш керак. Фаолият ишончлилигини Миллий банк кафолатлайди. Шу тариқа, миллий валютанинг нақд пул, нақд пулсиз кўринишларидан ташқари яна бир шакли муомалага киради. Лекин турли таҳликалар эҳтимоли мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, бутун дунёда бу турдаги маблағлар босқичма-босқич киритиляпти. Уларнинг диққат билан ўрганиш ва қарши иш юритишга тайёр туриш керак, бу фаолиятга Миллий банк раҳбарлик қилиши зарур, деб таъкидлайди Николай Подгузов.

Николай Подгузов, Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси:

- Қозоғистон молия озори ва бошқа бозорлар учун юзага келиши мумкин бўлган эҳтимоллар бир-бирига ўзшаш. Масалан, анъанавий банк тизимидан нақд пулларнинг кетиб қолиши, унинг ишида таваккаллар ортиши. Технологик, киберхавфсизликка оид таваккаллар ҳам улар сирасига киради. Чунки уларда ҳисоб-китоб тизими мутлақо бошқа шаклда тузилган. Албатта, таваккал қилишга тўғри келади, эҳтимолларни тўғри ҳисобга олиш ва уларга тайёрланиш лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси