Қозоғистон мусулмонлари Рамазон ҳайитини нишонлаяпти

Қозоғистон мусулмонлари Рамазон ҳайитини нишонлаяпти

Бугун дунё мусулмонлари энг муҳим байрамлардан бири – Рамазон ҳайитини нишонлайди. У 30 кунлик рўза якунланганини кўрсатади ва кенг кўламда байрам қилинади. Ушбу кунда меҳмонга бориш, кексаларни зиёрат қилиш, болалар ва муҳтожларга совға тарқатиш одат тусига кирган. Беқарор эпидвазият туфайли бугун анъанавий ҳайит намози барча санитария талабларига риоя этилган ҳолда масжидлар ҳовлиларида ўқилди.

Науризбай Ҳожи Тағанули, ҚММБ раиси, Бош муфтий:

- Азиз мусулмонлар! Буюк байрамимиз – Рамазон ҳайити муносабати билан чин дилдан табриклайман. Сизга ва оилаларингизга бахт, фаровонлик, мустаҳкам соғлиқ, ишларда муваффақиятлар тилайман. Рамазон ҳайити – шодлик ва эзгулик келтирувчи байрам. Инсониятни яхши ишларга, бирлик-бирдамликка, шукроналик ва сахийликка ундайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси