Асель Айтпаева жасади Қозоғистонга келтирилди

Асель Айтпаева жасади Қозоғистонга келтирилди

Грузияда ҳалок бўлган 26 ёшли Асель Айтпаеванинг жасади Қозоғистонга келтирилди. Пойтахт аэропортида марҳума жасади яқинларига топширилди. У бугун Қабанбай ботир посёлкасида дафн этилади. Тбилисига Асель шахсини аниқлаш учун борган онаси журналистлар билан суҳбатда яна бир марта қизи ўз жонига қасд қилганига ишонмаслигини билдирган. Унинг айтишича, аёл танасида жисмоний зўравонлик излари қолган.

Эслатамиз, Асель Айтпаева Грузияда 5 май куни кечаси ноаниқ вазиятда ҳалок бўлган. У уй деразасидан пастга қулаган. Ўлими олдидан қозоғистонлик аёл дугонасига аудиохабар йўллашга улгурган. Унда ноаниқ эркакнинг таҳдид қилаётган овози бор. Тергов давом этяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси