Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Ғалаба кунига бағишланган кўргазма ташкил қилинди

Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Ғалаба кунига бағишланган кўргазма ташкил қилинди

Қозоғистонликларнинг Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабага қўшган ҳиссаси салмоқли. Москвада очилган фотокўргазмада намойиш қилинаётган тарихий материаллар шундан далолат беради.

Экспонатларнинг катта қисми қозоғистонлик қаҳрамонларнинг фронт ва фронт ортида кўрсатган жасоратлари, Москва мудофааси, Белоруссия, Польшани озод қилиш, Берлин жангида иштироки тўғрисида ҳикоя қилади. Бир қанча стендлар урушда қатнашган жасур аёллар хусусида маълумот беради. “Чистие пруди” хиёбонида жами 16 та стенд ўрнатилди. Таъкидлаш жоизки, Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси ташкил қилган кўргазма 16 майгача ишлайди.

Ермек кўшербаев, Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси:

- Ўша йиллардаги аҳоли саноғига кўра, Қозоғистонда 6,5 миллион одам яшаган. Улардан 1,2 млн минг нафари фронтга кетган. Улардан 600 минг нафардан зиёди урушдан қайтмади. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳар 10 та ўқдан 9 таси Қозоғистон қўрғошинидан қуйилган. Бу сана мамлакатларимиз, халқларимиз тарихидаги энг муҳим кунлардан бири. У келажакда ҳамжиҳатлигимиз, ҳамкорлигимизни сақлаб қолишимиз ва кенгайтиришимиз учун асос бўла олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси