Миллий банкда рақамли тенге тайёрланмоқда

Миллий банкда рақамли тенге тайёрланмоқда

Қозоғистон Миллий банкида электрон пуллар устида ишланяпти. Лекин рақамли тенге одатдаги маблағларимиз ўрнини эгалламайди. Янги восита параллел ишлатилиши мўлжалланмоқда. Янги тўлов механизми қандай жорий этилиши ҳозир муҳокамада.

Лойиҳа рўёбга чиқарилса, мазкур валюта тури нақд банкнота шаклига келтирилиши мумкин бўлган мутлақо янгича пулга айланади. Айни вақтда, ундан жисмоний шахслар ҳам, тадбиркорлар ҳам фойдалана олади. Унинг қулай жиҳатларидан бири - ҳар қандай тўловни интернетга уланмасдан ҳам амалга ошириш мумкинлигида. Рақамли тенгени фақат Миллий банк айланмага кирита олади. Молиявий ташкилот уни криптовалюта билан адаштирмасликка чақирди. Технологик ёндашув жиҳатидан ўхшашликлар бўлгани ҳолда, янги шаклдаги миллий валютани улар қаторига қўшиш нотўғри бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси