«Ashyq» иловасида муаммо чиқди

«Ashyq» иловасида муаммо чиқди

«Ashyq» иловаси ишида яна узилишлар юз берди. Фойдаланувчилар бу сафар мазкур дастур iOS платформасидаги иловалар дўконидан йўқолиб қолганидан шикоят қиляпти. Ваҳоланки, Android асосида ишлайдиган гаджетлардан «Ashyq»ни юклаб олиш мумкин. «Атамекен» Тадбиркорлар миллий палатаси вакиллари айтишича, юз берган техник муаммолар ҳал этилмоқда. Аввалроқ дастурни ўрнатиб олган iOS фойдаланувчиларида дастур ишлаб турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси