Қозоғистонлик ёшлар «Элбоши медали» билан мукофотланди

Қозоғистонлик ёшлар «Элбоши медали» билан мукофотланди

«Элбоши медали». Бугун шу номли лойиҳа доирасида номи жарангдор мукофотлар соҳибларига топширилди. Лойиҳа 2020 йилда Биринчи Президент жамғармаси ҳамда «Элбоши академияси» корпоратив жамғармаси ташаббуси билан иш бошлаган. Танловда мамлакатнинг барча минтақаларидан 10 минг нафар юртдошимиз қатнашди. Уларнинг 23 фоизи қишлоқлардан. Ҳаммаси 14-29 ёшдагилар, 7 йўналиш: спорт, иқтидор ва малака, китобхонлик, миллий мерос, волонтёрлик, туристик походлар, меҳнат амалиёти бўйича энг кучлилар қаторидан ўрин олган. Таъкидлаш жоизки, дастур уч даража - бронза, кумуш ва олтиндан иборат.

Жанат Айтпаева, «Элбоши академияси» етакчиликни рақамли таълимни ривожлантириш маркази раҳбари:

- Бизга 17 минг буюртма тушди, шулардан 10 минг нафарини саралаб олдик. Бронза мукофотини 3 минг 535 одам олди. Бугун пойтахтда 120 нафари мукоқотланди. «Кумуш медаль» соҳиблари июлда, «Олтин медаль» олганлар декабрда, натижалар маълум бўлгач, мукофотини олади.

Алинур Ўринбекули, «Элбоши медали» бронза медали соҳиби:

- Лойиҳа туфайли ўзимнинг янги жиҳатларимни кашф қилдим. Спорт иқтидоримни англадим. Волонтёрлик фаолиятим давомида эса ўз усулим воситасида укамга немис тилини ўргатдим.

Ташкилотчилар маълум қилишича, ғолиблар ўз минтақаларида ҳокимлик ва таълим бошқармаларидан совғалар олишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси