Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Халқ бирдамлиги куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Халқ бирдамлиги куни билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни яқинлашиб келаётган Қозоғистон халқи бирдамлиги куни билан табриклади. Табрик матни Ақўрда сайтида чоп этилди. Президент ушбу ажойиб байрам мамлакатимизда қадимдан қадрланиб келган ҳамжиҳатлик ва дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишончни англатишини таъкидлади.

«Мустақиллик йиллари давомида «Бирлик турлиликда» асосий тамойили Қозоғистонда мавжуд бўлган турли маданиятлар ва анъаналар сарчашмасини бебаҳо бойлигимизга айлантирди. Бирлик, бирдамлик, ватанпарварлик миллий кодимизнинг ўзаги бўлиб шаклланди. Халқимиз биргаликда адолатли, илғор, фаровон мамлакат яратиш йўлида иш юритяпти. Жамиятдаги барқарорлик ва ўзаро муроса, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз ва бунёдкор меҳнатимиз туфайли барча муаммоларни енгиб ўтамиз ва қўйилган мақсадларга эришамиз. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва фаровонлик тилайман. Ҳар бир уйда ўзаро ишонч ва уйғунлик ҳукм сурсин!» дейилади табрикда.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон халқи бирдамлиги куни 1996 йил 1 майдан буён нишонланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси