Қозоғистон меҳнат бозори такомиллаштирилади

Қозоғистон меҳнат бозори такомиллаштирилади

Қозоғистон бандлик бозорини ривожланириш ниятида. Бунинг учун «Енбек» давлат дастури воситалари кучайтирилади. 1 июлдан у миллий лойиҳага айлантирилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Серик Шапкеновнинг айтишича, мутлақо янги механизмлар ва бизнес-жараёнлар ишга туширилади. Шу жумладан, бандлик соҳасини электрон форматга ўтказиш борасида мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилади. Энди иш ўрнида ўтирган ҳолда малака ошриш мумкин. Электрон меҳнат биржаси асосида бозорда талабга эга касблар бўйича умуммиллий онлайн таълим  майдончаси очилади. Янги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш жараёнлари ҳам ягона дарча тамойилини қўллаш орқали имкон қадар автоматлашади. Қишлоқларда мобиль ва рақамли бандлик марказлари очилади.

Серик Шапкенов, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири:

- Миллий лойиҳа доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар келажакда аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, 2025 йилгача реал пул даромадларини 27 фоизга, маошини 304 минг тенгегача кўпайтиришга олиб келади. Янги иш ўринлари яратиш ва ишсизлик даражасини 4,7 фоизгача пасайтириш имкониятини беради.

Шу билан бирга жорий йилнинг ёзида минтақавий бандлик харитаси ишлаб чиқилади. Умуман олганда, 1 млн 200 минг қозоғистонлик бандлик тадбирлари билан қамраб олинади. Йил охиригача 36 минг одам касбий ва техник таълим олади. Бир ярим минг одам бизнес малакаларини ўзлаштиради. Жорий йилда ўз ишини очиш ва кенгайтириш учун 5 минг  микрокредит ва 21 минг грант ажратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси