Қозоғистонда интернет орқли сотиш кенгайиб боряпти

Қозоғистонда интернет орқли сотиш кенгайиб боряпти
tolqyn.kz

Қозоғистонда Е-commerce айланими тобора ортиб боряпти. 2020 йил якунларига кўра, чакана онлайн-савдо ярим триллион тенгедан ортди. Электрон савдо ҳажми ўсишига пандемия катта таъсир кўрсатди, дейди мутахассислар. Бир йил муқаддам кўплаб тадбиркорлар учун онлайн-савдо иккинчи даражали шохобча каби туюларди. Қатъий карантин чекловлари жорий этилгач вазият кескин ўзгарди. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, онлайн-майдончасига эга магазинлар бўҳрон даврини бошқаларга нисбатан осон ўтказди.

Анар Сейтжан, дизайнер:

- Пандемия эндигина бошланганида ваҳима бор эди, албатта. Чунки барча ишлаб турган бутиклар ёпила бошлади. Биз сотиш учун бошқа йўлларни ахтара бошладик. Онлайн савдони кенгайтирдик. Бевосита логистика компаниялари, курьер хизматлари билан ишладик.

Халқаро логистика компанияси филиали етакчиси Рамиля Ахметованинг айтишича, айнан Fashion-сегмент локдауннинг салбий оқибатларини ўзида ҳис қиляпти. Чунки ушбу соҳада товарнинг охирги қийматига етказиб бериш қиймати ортиши анча катта таъсир кўрсатади.

Рамиля Ахметова, Халқаро транспорт-логистика компанияси филиали директори:

- Бозорларда айнан фэшн саноат катта зарар кўргани кузатилди. Чунки Хитой ва Жанубий-Шарқий Осиёдан олиб келинадиган товарларнинг ҳаммаси охирги қийматнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Устуворликлар, сегментлар ҳажми ҳам ўзгарди, фэшн маҳсулотлари сотилиши ҳажми аввалгидан анча камайди. Бозорда ўзгаришлар анча катта.

Прогнозларга кўра, электрон коммерция 2021 йилда ҳам ривожланишда давом этади. Бозорга янги ўйинчиларнинг келиши бунга ўз таъсирини кўрсатади. Мавжуд савдо майдончалари ҳам кенгайиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×