Ҳар йили 22 апрелда глобал даражада муҳим байрам — Халқаро Она Ер кунини нишонланади

Ҳар йили 22 апрелда глобал даражада муҳим байрам — Халқаро Она Ер кунини нишонланади

Ҳар йили 22 апрелда глобал даражада муҳим байрам — Халқаро Она Ер кунини нишонланади. Ушбу умумжаҳон акциясидан мақсад – ҳар бир инсон эътиборини атроф муҳитни сақлаш муаммосига жалб этишдан иборат. Қозоғистонда ҳам экологик муаммолар кўп. Улардан мегаполислар ва саноат шаҳарлари ҳавоси, сув ҳавзалари ифлослангани, Орол денгизи қуриши, Балхаш саёзланиши, тоғлардаги музликлар эриётганини кўрсатиш мумкин.

Мамлакатда ўнлаб «яшил» ташкилотлар бор, улар табиатимизни сақлаб қолиш учун курашаяпти. Қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари сони ортмоқда. Мутахассислар фикрича, 4 йилдан кейин умумий энергетика бозори ҳажмида тоза энергия улуши 6 фоизга етади, 2050 йилда эса бу кўрсаткич 50фоизни ташкил қилади. Дастлабки кўрсаткич — 2020 йилгача 3 фоизлик улушга етказиш вазифасини мамлакат бажара олди. Республиканинг йирик компаниялари ўзи ишлатиши учун бу соҳага инвестиция киритяпти. Натижада атмосферага заҳарли чиқиндилар чиқарилишини камаймоқда.

Арман Қашқинбеков, Қозоғистон қайта тикланувчи энергетика ҳамжамияти директорлар кенгаши аъзоси:

- «Арселор Миттал» 4 йил ичида чиқиндилар миқдорини 25 фоизга камайтириш ниятида. Ажойиб рақам, натижасини кутамиз. «Қозоғистон темир йўллар», «Қазақмис» ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларига инвестиция киритмоқчи. «Қазмунайгаз», «Шелл» ва бошқалар ҳам фаол сармоя қўймоқда. Яқинда давлат раҳбари, президент Тўқаев 2060 йилга бориб Қозоғистон углерод нейтраллигига эришиши учун ҳамма ишлар қилинишини билдирди. Яъни бу мамлакат ортидан углерод изи қолдирмайди, деган.

Экологик маданият. Бу атама инсоннинг табиатга нисбатан муносабатини акс эттиради. Экспертлар фикрича, бу мавқени имкон қадар эртароқ сингдириш керак.

Арман Қашқинбеков, Қозоғистон қайта тикланувчи энергетика ҳамжамияти директорлар кенгаши аъзоси:

- Пушти кўлни ифлослантиришади. Гоҳида, оддий тил билан айтганда, тюленларни савалашади. Буларнинг замирида тарбия, экологик маданият, экологик менталитет ётади. Дастуримиз доирасида биз бу муҳим ишни ҳам амалга оширамиз.

Шуни ҳам айтиш керакки, тиғиз халқаро ҳамкорлик ўрнатилмас экан, экологик муаммоларга қарши кураш самарали бўлмайди. Биз глобал дунёнинг бир қисмимиз. Ва бу байрам – Она Ер куни сайёра, ундаги экотизимлар ва инсон ўртасидаги боғланишни ҳар биримизга яна бир марта эслатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси