15 апрель – 75 йил муқаддам иқтидорли қозоқ шоири Шўмишбой Сариев туғилган

15 апрель – 75 йил муқаддам иқтидорли қозоқ шоири Шўмишбой Сариев туғилган

Сўз санъаткори. Мамлакатимизнинг бетакрор тимсолларга эга шеърий каломи соҳиби, энг машҳур шоирардан бири, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Шўмишбай Сариев. Унинг номи ижодий мероси билан бирга абадий яшайди. 15 апрелкуни у 75 ёшини нишонлаган бўларди. Шўмишбай Сариевнинг биринчи шеъри 1974 йилда чоп этилган. Сўнгра 20 та китоби қозоқ ва рус тилларида чоп этилди. Оқин кўплаб асарларини Орол денгизига бағишлаган, шеърларида она ўлкасига муҳаббатини изҳор этган. Шўмишбай Сариев қатор илмий асарлар, "Замонавий қозоқ лирикасига оид изланишлар», «XX асрнинг 20-йиллари шеърияти» ҳамда беш юздан кўпроқ шеър ва қўшиқлар муаллифи. Адабиётни ривожлантиришга қўшга ҳиссаси учун қатор халқаро ва давлат мукофотларига сазовор бўлган.

Қуаниш Жиенбай, ёзувчи, Қозоғистон Республикасида Хизмат кўрсатган маданият арбоби:

- Шўке жуда ёрқин инсон эди. У ҳеч кимни хафа қилишни истамасди, овозини баланд кўтармасди, ғийбат қилмасди. Ҳаётлигида Абу Қаирбеков, Сағи Жиенбаев, Туманбай Мўлдағалиев каби шоирларнинг эътирофини қозонган. Шўке қозоқ адабиёти ва қозоқ маданиятида ўз ўрнига эга шахслардан. Шу кунларда орамизда йўқлиги жуда юракни эзади. У қалбларимизда, хотирамизда ҳамиша барҳаёт. Беш юздан зиёд мусиқий асар учун асос бўлган шеърлари, қўшиқлари абадий яшайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси