Мустақиллик йилларида 1,6 миллион нафар қозоғистонлик уй-жой олди

Мустақиллик йилларида 1,6 миллион нафар қозоғистонлик уй-жой олди

Мустақиллик йилларида Қозоғистонда 170 миллион квадрат метр уй-жой қурилди, бир миллион олти юз минг қозоғистонлик уй-жой соҳиби бўлди. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, уй-жой қурилиши суръатлари билан бирга соҳага киритилаётган инвестициялар ҳам ортиб боряпти. Ўтган йили 34 фоизга ортди ва 2 триллион тенгега етди. 38 мингдан зиёд оила ижтимоий уй-жой ва имтиёзли қарзлар шаклида давлат ёрдамидан фойдаланди. 98 минг оила эса «Бахтли оила» дастури туфайли янги уйга кўчиб кирди. Йил охиригача яна 5 минг одам мазкур дастур иштирокчилари қаторига киради. «Нурли ер» давлат дастури иштирокчилари сони ҳам икки марта ортади. «Чанғароқ» дастурига кўра 800 минг квартира ажратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси