Қозоғистонда 2025 йилгача 12 мингта йўл қурилади ва қайта тикланади

Қозоғистонда 2025 йилгача 12 мингта йўл қурилади ва қайта тикланади

Қозоғистонда 2025 йилгача 12 мингта йўл қурилади ва тузатилади. Уларнинг учдан бир қисми янги лойиҳалар доирасида бунёд этилади. Яна 10 минг километрдан зиёди таъмирланади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Бейбут Атамқулов маълум қилди. Унинг билдиришича, жорий йилда 4 та янги лойиҳа доирасида 607 километр автомобиль йўли қурилади. Республика тармоғига кирувчи салкам беш минг километрли ҳудуд йўл-қурилиш ишлари билан қамраб олинади. Шу кунларда 3,6 минг километрли йўл қопламаси қуриляпти ва таъмирланяпти. Йил охиригача 2 минг километрдан зиёд йўл фойдаланишга топширилади, деярли бир ярим минг километр автомагистраль ҳаракат учун очилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси