ЯМТ-2021: Таълим ва фан вазирлиги янгиликларни тушунтирди

ЯМТ-2021: Таълим ва фан вазирлиги янгиликларни тушунтирди

Жорий йилда 120 мингдан зиёд қозоғистонлик биринчи марта электрон форматда ягона миллий тест топширади. Якуний аттестация мамлакатдаги 51 та тестлаш пунктларида амалга оширилади. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Таълим ва фан вазирлиги вакиллари айтишича, аввалри ЯМТ 7 кундан 10 кунгача давом этса, бу сафар апрелдан июнгача давом этади. Шу билан бирга ўқувчилар тест ўтадиган жой ва вақтни ўзлари белгилайди.

Адлет Тўйбаев, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги олий ва олийдан кейинги таълим департаменти раҳбари:

- Қайси куни ва қаерда тест топширишни болаларнинг ўзлари белгилаши улар учун жуда катта қулайлик туғдиради. Яна бир қулайлик шундаки, ЯМТ натижалари тестлаш жараёни ниҳоясига етиши билан қўлингизда бўлади. Аввалгидек, кун кеч бўлишини кутиш шарт эмас. Агарда тест топширувчи ЯМТ натижаларига қониқмаса, дарҳол апелляцияга бериш имкониятига эга бўлади. Тест ишлари битта тест топширувчига битта камера тамойили асосида амалга оширилади. Биз ахборот хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратганмиз.

ЯМТ топшириш пунктларида ахборот хавфсизлиги билан бирга санитархавфсизлик қоидаларига ҳам риоя этилади. Ниқоб тақиш, ижтимоий масофаланишга риоя қилинади, термоназорат учун махсус планшетлар ишлатилади. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда биринчи марта тест топширувчи учун 2 марта ўзини синаб кўриш имконияти яратилади. Тест топшириқлари ва предмет аввалгича қолади.

Дидар Смағулов, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги тестлаш миллий маркази директори:

- Иккита махсус ва учта мажбурий фандан топширилади. Қозоғистон тарихи бўйича 15, математика саводхонлиги бўйича 15 савол, ўқиш саводхонлиги бўйича 20 ва ўзи танлаган иккита махсус предметлардан 35 саволдан берилади. Жами 240 минут, яъни, 4 соат вақт берилади. Таъкидлаш жоизки, ҳар соат орасида ва икки соатдан кейин болалар компьютердан дам олиши, кўзлари учун машқлар қилиши учун тегишлича 2 ва 15 дақиқали танаффус берилади. Санитария талабларига кўра биз шундай иш тутишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси