Қозоғистонда уй-жой нархи 28 фоизгача қимматлашди

Қозоғистонда уй-жой нархи 28 фоизгача қимматлашди

Қозоғистонда пенсия жамғармаларини уй-жой учун ишлатишга рухсат берилганидан кейин иккиламчи уй-жой бозорида нархлар бирмунча ошиши кузатиляпти. Krisha.kz портали берган маълумотга кўра, энг катта ўзгариш Ақтауда кузатилди. Бу ерда квартираларнинг бир квадрат метри нархи салкам 28 фоизга кўтарилди. Бир квадрат метр уй-жой ўртача 245 минг тенге. Энг кўп қимматлашган шаҳарлар қаторига Уральск ва Атирау ҳам киради. Мутахассислар айтишича, бу учта шаҳар пенсия жамғармаларини уй-жой учун ишлатиш борасида ҳам пешқадамлардан саналади, бу эса бозордаги вазиятга ва сотувчилар қўйган нархга таъсирини кўрсатди.

Республика аҳамиятига эга шаҳалар қаторида Алмати пешқадам. Январга нисбатан уй-жой нархи салкам 4,5 фоизга кўтарилди. Бир квадрат метр баҳоси ўртача 488 минг 800 тенге атрофида. Чимкентда икки ой давомида баҳолар 3 фоизга ортди ва бир квадрат метр уй-жой учун 323 минг 460 тенгега сўрашаяпти. Нур-Султонда ўртача нарх квадратига 367 минг 700 тенгега чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси