Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Адабий тил билан ифодаланган қозоқ халқи маданияти, анъана ва қадриятлари аёл нигоҳи остида. Нур-Султонда таниқли қозоқ шоираси ва ёзувчиси Егеухан Мухамедиқизи асарлари чоп этилди. Муаллифнинг 80 йиллиги муносабати билан чиқарилган биринчи китобга унинг шеърлари, автобиографик ҳикоя ва қайдлари киритилган. «Буйирғин» қаламкашнинг она замин, маданият, халқ урф-одатлари ҳақидаги шахсий кечинма ва мушоҳадаларини ўз ичига олган. Иккинчи китоб - «Айбдор қиз» «Энамнинг ҳикояси» эссе-романидан иборат. Унда қачонлардир она ватанини тарк этишга мажбур бўлган қозоқлар тақдирини очиб берувчи муҳаббат қиссаси баён этилган. Егеухан Мухамедиқизи ижоди ҳақида бугунги кунда пойтахт зиёлилари – ёзувчилар, шоирлар ва носирлар илиқ сўзлар айтди.

Айгул Кемелбаева, Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, носир:

- «Айбдор қиз». Нақадар ҳаққоний, мусаффо китоб, дегим келади. Унда мен тайёр киносценарийни кўрдим. Тайёр кинодраматургия, ўқувчини мунтазам ҳаяжонда тутади, детектив каби енгил ўқилади, унда ўтмишдан узилиб кетмаган кўчманчи қозоқлар ҳаёти баён этилган. Ҳаммаси миллий, энг оқилона нарсалар оддий ёзилади, ҳайратдаман. Бу роман инсон умри ҳақида, бу бир муҳаббат тарихи. Ҳамма нарса катта масштабда баён этилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси