Қозоғистон тангалари халқаро танловда иштирок этади

Қозоғистон Тангалар уйи халқаро «Тангалар буржи» танлови мукофоти учун беллашади. Дизайнерларимиз ҳакамлар эътиборига турли сериялардан 5 та ўзига хос пул бирлигини тақдим этди, орасида дашт хазинаси ёки  рассомлар тотеми - культ жонивор тасвирлиси ҳам бор. Улар турли хотира саналарига бағишланган. Таъкидлаймиз, жорий йилда дунёнинг 17 давлати ўз асарларини намойиш этади. Дарвоқе, Қозоғистон фаворитлардан, турли йилларда тангаларимиз энг яхши деб тан олинган. Миллий банк ҳисобида 23 та ёрлиқ бор. Тез орада бу йил тақдим этилган ишлардан қайси бири мукофотга лойиқ кўрилиши маълум бўлади. Мутахассислар миллий  колоритга урғу берган.

АЛМАТ БАСЕНОВ, ҚР МИЛЛИЙ БАНКИНИНГ БАНКНОТА ВА ТАНГАЛАР ДИЗАЙНИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ:

- Энг аввало, тангалар мамлакат имижини оширишга йўналтирилган, тангалар орқали биз ўз тарихимиз, маданиятимизни давлатдан ташқарига йўллаймиз. Бутун дунё одамлари учун биз нима билан яшашимиз, нимадан нафас олишимиз, бизда қандай анъаналар борлиги қизиқарли. Шу сабаб тангалар – имиж воситаси, бу каби танловлардаги иштирокимиз туфайли бир неча давлатнинг айланма тангаларини ясаш бўйича буюртма тушади.

Бундан ташқари, мазкур муассасада коллекционерлар учун қувончли хабар маълум қилинди. Мутахассислар айтишича, шу ойда яна тўртта янги коллекция тангаси дунё юзини кўради. Ушбу воқеани нумизматлар анчадан бери кутмоқда.

АЙЖАН МАШЕЕВА, ҚР МИЛЛИЙ БАНКИНИНГ БАНКНОТА ВА ТАНГАЛАР ДИЗАЙНИ БОШҚАРМАСИ БОШ ИҚТИСОДЧИСИ:

- Ой охирига қадар узоқ кутилган, ўта қизиқарли тангалар чиқарилиши режа қилинган. Масалан, космос сериясидан «Белка ва Стрелка» тангаси. Бу Ерга эсон-омон қайтган итлар фазога учирилганининг 60 йиллигига бағишланган. Иккинчи танга ҳам узоқ кутилган, у юксак тоғдаги Медеу муз саройига аталган. Учинчиси муқаддас дарахт туронғига бағишланган.