Қозоғистон «қизил» зонага киритилди

Қозоғистон «қизил» зонага киритилди

Шуни ҳам айтиш керакки, Нур-Султонда бугундан бошлаб карантин чоралари қатъийлаштирилади. Бош санитар-врачнинг янги қарорига кўра савдо-кўнгилочар марказлари ва савдо уйларининг иш вақти кечки соат бешгача қисқартирилди. Дам олиш кунлари ишламайди. Умумий овқатланиш объектлари шанба ва якшанба кунлари фақат етказиб бериш ҳамда таом олиб кетиш учун хизмат кўрсатади.  Кинотеатрлар, боулинг ва болалар кўнгилочар марказлари ишлаши тақиқланади. Битирувчилардан ташқари барча талаба ва ўқувчилар масофадан ўқишга ўтади. Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси берган хабарга кўра, бугунги кунгача 11 минг нафар одам КВИ га қарши эмланган.

Тимур Муратов, Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси раҳбари, Нур-Султон шаҳри:

- Биз бир ойда 70 мингдан зиёд одамни эмлай оламиз. Ҳозир барча тиббиёт ташкилотлари бунга тайёр. Зарур техник ускуналар шайлаб қўйилган, ходимлар малакага эга. Ҳаммаси вакцина қанчалик ўз вақтида етказиб берилишига боғлиқ. Биз эса улардан жадал суръатларда фойдаланишга тайёрмиз.Ҳозир вакцинанинг биринчи компонентидан бир ҳафталик захира бор, иккинчи компонент бироз кўпроқ, чунки ундан фойдаланиш вақти келганича йўқ. 

Таъкидлаш жоизки, Нур-Султон, Алмати шаҳарлари, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари коронавирус тарқалишига кўра «қизил» зонада. Ақтўбе, Алмати ва Қарағанди вилоятларида вазият бирмунча яхши – улар «сариқ» зонага киритилган. Бошқа барча минтақалар нисбатан хавфсиз «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси