Қозоғистонлик талабалар учун имкониятлар кўпаймоқда

Қозоғистонлик талабалар учун имкониятлар кўпаймоқда

Улар ҳисобида юзлаб илмий ишланма ва йирик ижтимоий лойиҳалар бор. «Бўлашақ» дастури битирувчилари – Қозоғистон иқтисодиёти, фани, маданияти ва санъатини ҳаракатлантирувчи кучга айланиб улгурди. 27 йилдан буён ўзига хос халқаро дастур – «Бўлашақ» орқали 11 минг нафардан зиёд юртдошимиз турли ихтисосликлар бўйича хорижда таълим олди. Битирувчилар тор йўналишдаги қимматли мутахассислар сифатида ватанида, Қозоғистонда тиббиёт, айти-саноат, таълим ва муҳандислик соҳаларида ишламоқда.

Айнур Қарбўзова, «Халқаро дастурлар маркази» ҲЖ президенти:

- Албатта, хорижда таълим олиш - янги билимлар, янги тажриба дегани. Қаерда ва қайси университетда магистр ёки докторант бўлганига, ўтказган тадқиқотларига кўра янги муҳитнинг ўзига хослигини тушуниб етиш, профессионал илмий алоқалар боғлашга имконият яратади. Касбига кўра ёки илмий малака ошириш масаласига келсак, ҳар бир ташкилот ўз эҳтиёжига кўра «Бўлашақ» дастури доирасида хориждаги таълим даргоҳларига ходимларини ўқишга ёки қайта тайёрлашга йўллаши мумкин.

Ҳар йили «Бўлашақ» дастури асосида хорижий олий ўқув юртларига 500 нафардан зиёд қозоғистонлик йўлланади. Шунингдек, яна 500 нафар олим юртдошларимиз етакчи хорижий даргоҳларда билимини ошириши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси