Россияда Димаш овозини такрорлашга уриниб кўрдилар

Россияда Димаш овозини такрорлашга уриниб кўрдилар

Димаш Қудайбергеннинг овози  – бетакрор. Россиядаги «Аниқ кўчирма» шоуси телебошловчиси Максим Галкин шундай фикр билдирди. Эслатамиз, актриса Валерия Ланская таниқли қозоғистонлик қўшиқчи образини такрорлашга уриниб кўрди. Кўрсатувда у«Чарчаган оққушлар муҳаббати» хитини ижро этди. Галкин иштирокчи ҳаддан зиёд мураккаб образни танлагани туфайлиномерифалокатга айланганини айтди.

Максим Галкин, телебошловчи:

- Жуда авантюрист экансан! Лекин, мени кечиринглар, бу номер эмас, фалокат. Юқори ноталарни олганинг билан, қуйи ноталарни айтишга уриниш шартмиди? Димаш - тенгсиз ижрочи! Мен номер ярмидан бошлаб қуйи ноталарни қандай куйлашингни ўйлаб ваҳима қилдим.

Телебошловчи Димаш Қудайберген ижоди бетакрор ва мураккаб бўлгани сабабли унинг образини тавсия қилмаслигини билдирди. Максим Галкин фикрича, қозоғистонлик қўшиқчи овозидан эркин фойдалана олади. Гап 5 октавада эмас, у октавалар бўйлаб истаган томонга ҳаракатлана олишида, деди ижодкор. Шу билан бирга, бошқа ҳакамлар ва интернет-фойдаланувчилар Ланскаянинг чиқишини юқори баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси