Ўқитувчиларга «Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» мукофоти берилди

Ўқитувчиларга «Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» мукофоти берилди

Қозоғистонда илк марта «Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» давлат мукофоти таъсис этилди. Президент фармонига кўра мамлакатнинг барча минтақаларидан бўлган 20 нафардан зиёд ўқитувчи шунга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди.Мазкур унвон улкан хизматлари ва эришган муваффақиятлари учун ўқитувчиларга берилади. Юксак унвонга сазовор бўлган мутахассисларга салкам 3 миллион тенгедан иборат 1000 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида бир марталик мукофот берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси