Қозоғистонда STEM ривож топади

Қозоғистонда STEM ривож топади

Қозоғистонда илмий-техник таълимга яхлитланган ёндашув жорий этилиши режалаштирилган. Айни пайтда мутахассислар STEM номи остидаги тизимни ривожлантириш учун йўл харитаси ишлаб чиқмоқда, бу янгиликни миллий даражада татбиқ этиш имконини беради. Замонавий таълимнинг янги моделини шакллантириш кўзда тутилган ҳужжат 11 йўналишдан иборат. Биринчи навбатда, бу ўқитувчилар малакасини оширишдир.Жорий йил сўнгида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида таълимнинг янги моделини ўзлаштирувчи 100дан зиёд мутахассис тайёрловчи курслар иш бошлайди. Яқин ҳафталар ичида эса республиканинг ҳар бир мактаби учун STEM сирларини очиб берувчи қозоқ ва рус тилларидаги саводхонликвидеодарслари йўлга қўйилади. Бунинг учун махсус платформа яратилди. Бундан ташқари,эндиликда Қозоғистонда STEM ўқитувчилари бирлашмаси вужудга келди. Ўтган йили пилот лойиҳа доирасида 197 мингдан зиёд одам малака оширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси