Хоргос орқали ўтаётган юклар рекорд даражада кўпайди

Хоргос орқали ўтаётган юклар рекорд даражада кўпайди

«Хоргос» чегараолди эркин савдо зонасида мисли кўрилмаган юк оқимлари кузатиляпти. Божхона органлари берган маълумотга кўра, фақат 2020 йилда Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муҳим қуруқлик порти орқали салкам беш мингта поезд таркиби ўтган. Бунга пандемия ҳам халал беролмади. Экспертлар айтишича,Хитой-Европа юк поездлари нархлари ҳамёнбоплиги ва етарлича мўл юк етказиб бера олиш имконияти туфайли харидоргир.

Цзэн Ецин, логистик компания менежери:

- Ўтган йили компаниямиз ассортиментини янада кенгайтирди. Ҳозир биз фақат кийим-кечак, пойабзалгина эмас, юқори технологик товарлар ҳам етказиб берамиз.

Эслатамиз, «Хоргос» қуруқлик порти2016 йилда Хитой-Европа юк темирйўл алоқасини йўлга қўйди. Ўтган беш йил давомида ўтаётган поездлар сони тобора ортиб бораётгани кузатиляпти.

Ло Цзяньцзян, станция бошлиғи ўринбосари, Хоргос порти:

- Талабни қондириш ва узилишларсиз халқаро ташувларни амалга ошириш учун биз юклар ишланмаси, юк ортиш муддатини қисқартирдик, божхона жараёнларини соддалаштирдик.

Лун Тэн, Хоргос божхона назорати бўлими бошлиғи:

- Биз Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги чегараолди ҳамкорликни фаол илгарилатяпмиз, бу жараённи 20 дақиқагача қисқартирмоқдамиз.

Экспертлар фикрича,яқин келажакда Хитой-Европа юк поездлари экспорт учун ҳам, импорт учун ҳам жаҳондаги асосий каналлардан бирига айланади.

Абдумалик Сарманов  таржимаси