Волонтёрлик фаолияти қўллаб-қувватланади

Волонтёрлик фаолияти қўллаб-қувватланади

Кўнгиллилар ҳаракатини ва хайрия фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Қозоғистонда 2023 йилгача мўлжалланган кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжат ҳукуматга топширилди. Мутахассисларнинг айтишича, у кўнгиллилик ҳаракатини ҳуқуқий, услубий ва ахборий қўллаб-қувватлаш механизмларини таъминлашга имкон беради.  Жорий йилда, шунингдек, ушбу механизмларни такомиллаштиришга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси тақдим этилиши кутилмоқда. У қамраб олган муаммолар қаторида волонтёрликни асосий иш вазифалари қаторига қўшиш ҳам бор. Олий таълим даргоҳлари дастурига кўнгиллилик ҳаракати асосларига доир факультатив соатлар киритиш режалаштирилган.

Бақдаулет Жандильдаев, «Jas Otan» Ёшлар қаноти филиали раиси, Нур-Султон ш.:

- Ҳокимлик даражасида волонтёрликни қўллаб-қувватлаш бўйича катта ишлар олиб бориляпти. Шунингдек, биз, – Нур-Султон шаҳри «Jas Otan» ёшлар қаноти филиали кўнгиллилар ғояларини рўёбга чиқариш учун меценатларни топаяпти. Кўнгиллилар олий ўқув юртлари ва коллежларга ўқишга киришига имконият яратилади. Бундай қўлаб-қувватлаш чоралари барча минтақаларда кўзда тутилган.

Бугунги кунда мамлакатда 600 дан зиёд волонтёр ташкилотлари мавжуд, ҳаракатда мунтазам иштирок этаётган кўнгиллилар сони 200 мингдан зиёд. Улар туфайли пандемия вақтида бир миллион нафардан зиёд муҳтожларга ёрдам кўрсатилди.