Энергия истеъмолининг янги меъёрлари жорий этилади

Энергия истеъмолининг янги меъёрлари жорий этилади

Хусусан, мамлакатда энергия харажати жиҳатидан самарали харидларни йўлга қўйиш мўлжалланган. Улар давлат идораларида энергия истеъмолини камайтиради, шунингдек, давлат миқёсида энергия сарфловчи ускуналар бозоридаги ўзгаришларга туртки беради. Шу кунларда бу борада тегишли қонун лойиҳаси тайёрланяпти. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлигидан хабар беришларича, унга кўра йирик корхоналарда энергоменежер лавозими жорий этилиши кўзда тутилган.  Шунингдек, истеъмол нормативларини белгилаш, риоя этилишини мониторинг қилиш, бенчмаркинг ва энергиядан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш мўлжалланган. Асосий мақсад – «яшил иқтисодиёт» сари ҳаракатланаётган давлат ялпи ички маҳсулотининг энергия  сарфини камайтириш.

Абдумалик Сарманов таржимаси