«Qazaq TV» телеканали мухбири Женис Ермуқанов ҚХА танловида совриндор бўлди

«Qazaq TV» телеканали мухбири Женис Ермуқанов ҚХА танловида совриндор бўлди

«Qazaq TV» телеканали мухбири Женис Ермуқанов Қозоғистон халқи ассамблеяси ташкил этган республика ижодий танлови - «Шанирақ»да ғолиб бўлди. Жами 9 нафар фаол журналист тақдирланди. ҚХА Раиси ўринбосари Жансеит Туймебаев йиллар давомида ўз материаллари билан ижтимоий ҳамжиҳатлик ва умуммиллий бирликка ҳисса қўшгани учун танлов иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.

«Мамлакатимиз журналистикаси ижтимоий тотувликни ривожлантириш ва жамият бирлигини сақлаш,  провокацион маълумотларга қарши иммунитетни шакллантириш мавзусини кўпроқ кўтариши керак. «Қаламкаш биродарлар» давлат тили мақомини кўтаришда ва давлат сиёсатини одамларга тушунтиришда алоҳида ўрин тутади», дея уқтирди Жансеит Туймебаев.

Таъкидлаймиз, Женис Ермуқанов телевизион соҳада ишлаётганига 13 йилдан ошди. Шундан беш йили халқаро канал - «Qazaq TV»да ўтмоқда. Журналист кўплаб ахборот-таҳлилий репортажлар, дастур ва  интервьюлар муаллифидир.