Қозоғистонлик диджей Grammy мукофотини қўлга киритди

Қозоғистонлик диджей Grammy мукофотини қўлга киритди

Imanbek тахаллуси билан машҳур қозоғистонлик 20 ёшли диджей Иманбек Зейкенов Roses композицияси ремикси учун Grammy мукофотига сазовор бўлди. Энг кучлилар беллашувида юртдошимиз бошқа мамлакатлардан бўлган  рақибларини доғда қолдирди. YouTube майдончасида унинг ремиксини миллионлаб шинавандалар тинглади ва у Британия хит-парадида пешқадамлик қилмоқда. Ўтган йили Shazamеrо сервисида композиция энг илғор ўнталикка киритилган. Таъкидлаш жоизки, Иманбек Зейкенов — профессионал мусиқачи эмас, у Қозоғистондаги темирйўл коллежи талабаси.

Абдумалик Сарманов таржимаси