ТЕЛЕЭКСПЕДИЦИЯ: «Биринчи Президент йўлларида - 30 йил тинчлик ва тотувликда»

ТЕЛЕЭКСПЕДИЦИЯ: «Биринчи Президент йўлларида - 30 йил тинчлик ва тотувликда»
khabar.kz

Қозоғистонда Элбошининг мамлакатда тинчлик-тотувлик ўрнатилиши ва миллий суверенитет шаклланишига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар туркуми суратга олинади. Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил қилган телелойиҳа ўтган йили бошланган «Биринчи Президент йўлларида - 30 йил тинчлик ва тотувликда» умуммиллий экспедициясининг давоми бўлади. Шукроналик куни ва Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбатида ҚХА раиси ўринбосари Майя Бекбаева шу ҳақда маълум қилди. Унинг айтишича, телелойиҳа 5 қисмдан иборат бўлади. Ҳар бирида республиканинг маълум бир минтақаси ҳаёти ва тарихининг ўзига хос жиҳатлари кўрсатилади. Ушбу телелойиҳа замонавий оммабоп жанрда суратга олинади ва йил охирида – Биринчи Президент куни арафасида намойиш қилинади.

МАЙЯ БЕКБАЕВА, ҚХА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, «QAZAQ-TV» ТЕЛЕКАНАЛИ ДИРЕКТОРИ:

- Қозоғистон халқи вилоятларда қандай ва нималар билан яшайди? Қандай ва нима туфайли этнослараро бирлик сақланиб турибди? Қандай қилиб мамлакатимиздаги турли этнослар ўзлигини сақлаган ҳолда қозоқ халқининг ажралмас бўлаги бўлиб қолган? Жорий йилда «Биринчи Президент йўлларида - 30 йил тинчлик ва тотувликда» телеэкспедицияси шу саволларга жавоб беради, кўрсатади ва ҳикоя қилади. Этномаданий бирлашмалар фаоллари, илмий ва ижодий зиёлилар, ёшлар, айниқса, минтақалар даражасида лойиҳамизда кенг иштирок этади. Турли минтақалар мисолида тинчлик-тотувлик сиёсатининг асосий давр ва босқичларини кўрсатамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×