Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Шукроналик куни билан қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Шукроналик куни билан қутлади

Бугун қозоғистонликлар Шукроналик кунини байрам қилади. Мамлакат халқи республика миллионлаб кўчириб келтирилганларни қабул қилган ўша оғир йиллардаги сабр-тоқат ва меҳмондўстлик учун бир-бирига миннатдорлик билдиради. Ушбу сана бекорга танланмаган. Чунки 1995 йилнинг 1 март куни Қозоғистон халқ ассамблеяси ташкил этилган. Ташкилот давлат миллий сиёсати тизимида марказий ўрин эгаллайди ва ўзида 800дан зиёд этномаданий бирлашмани жамлаган. Таъкидлаймиз, Миннатдорлик куни республикада 2016 йилдан бери нишонланади.

Қозоғистон президенти қозоғистонликларни мазкур ёрқин байрам билан табриклади. Табрик матни Ақўрда расмий сайтида эълон қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, байрам ўзаро кўмак ва халқимизнинг бузилмас бирлиги каби мустаҳкам анъаналарни ўзида ифода этган. Давлат раҳбари юртдошларга Ватан равнақи йўлида қилинган яратувчилик меҳнати учун миннатдорчилик билдирди:

«Сизларни чин қалбимдан Миннатдорлик куни билан қутлайман! 2015 йилда Ассамблея сессиясида Элбоши томонидан эълон қилинган ушбу ажойиб байрам алоҳида мазмун ва чуқур рамзийликка эга бўлди. У ўзаро кўмак ва халқимизнинг бузилмас бирлиги каби мустаҳкам анъаналарни ўзида жамлаган. Барча юртдошларга Ватан учун қилинган яратувчилик иши учун миннатдорчилик билдираман».

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×