Пенсия жамғармалари даволаниш учун қандай ишлатилади

Пенсия жамғармалари даволаниш учун қандай ишлатилади
inbusiness.kz

Қозоғистонда пенсия жамғармаси маблағидан даволаниш учун фойдаланиш бўйича буюртмалар қабул қилиняпти. Бунинг учун enpf-otbasy.kz сайтига мурожаат этилади. Фуқаролар 7 турдаги тиббий хизмат, жумладан, кам учрайдиган касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш, стоматолог, офтальмолог, радиохирург хизмати учун маблағ олиши мумкин. Жамғармадан реабилитация ишлари, реконструктив ва тиклаш амалиётини ўтказишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Эслатамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 февраль куни тегишли рўйхатни тасдиқлади. Очиқ муҳокамадан кейин рўйхат ўзгартирилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×