Хусусий университетлар талабалари сони ортмоқда

Хусусий университетлар талабалари сони ортмоқда

Йил сайин хусусий таълим даргоҳларидаги талабалар сони ортмоқда. 2016-2020 йиллар орасида ушбу кўрсаткич 54 фоиздан зиёдга ўсгани кузатилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовнинг олий таълим даргоҳлари етакчилари билан учрашувида айтилди. Йиғилиш давомида таълим сифатини ошириш масаласи тилга олинди. Мамлакатда олий ўқув юртлари академик мустақиллигини кенгайтириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилган. Шу жумладан, университет ўқитувчилари зиммасидаги расмиятчиликларни камайтириш мақсадида улар топшириши зарур бўлган 11 та ҳисобот ва таълим ишини тартибга солувчи ҳужжат бекор қилинган. Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб университетларнинг ҳар бири ўз дипломига эга бўлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.