Медиадаги янги трендлар ва COVID-19 дан кейинги давр муҳокама қилинди

Медиадаги янги трендлар ва COVID-19 дан кейинги давр муҳокама қилинди

Пандемия медиа соҳасига ижобий таъсир кўрсатди. Замонавий журналистика имкониятлари ҳам, унга бўлган ишонч ҳам юксалди. Халқаро онлайн-конференция давомида Рейтер институти ва Оксфорд университети профессори Ник Ньюманнинг “Пандемия медиасоҳага қандай таъсир кўрсатди?” ва “БМТ барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда асосий тенденциялар нималардан иборат?” каби мавзуларга оид тадқиқотлари тақдим этилди. Изланиш давомида  43 давлатдаги 234 респондент фикри ўрганилди. Улар орасида рақамли технологиялар пешқадамлари, бош муҳаррирлар ва медиакомпаниялар хизматчилари ҳам бор. Иштирокчилар журналистика истиқболлари хусусида ўз фикрларини билдирди, 2021 йил учун медиа соҳасига оид прогноз ҳамда COVID-19 дан кейинги даврда БМТ барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришга оид лойиҳаларни тақдим этди. Таъкидлаш жоизки, анжуман ишида МДҲ мамлакатлари, шунингдек, Европа ва Осиёдан 100 нафардан зиёд эксперт қатнашди.

ЛИ ГЮ-Э, «АЁЛЛАР ТИНЧЛИК УЧУН» ХАЛҚАРО ГУРУҲИ ЖАНУБИЙ СЕУЛ ВА КЁНГИДО ФИЛИАЛИ РАҲБАРИ:

- «Биргаликда яшаш, тикланиш ва мулоқот» -  шиоримиз шундан иборат. Тадбир доирасида рўёбга чиқарилиши зарур бўлган мақсадларни, жумладан, БМТ ривожланиш мақсадларини муҳокама қиламиз. Мен мазкур тадбир туфайли таълим ва ОАВ соҳасида янги ўзгаришлар сари қадам қўйишга умид қиламан.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.